“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи, подполковник М.Шодмонов, Учтепа тумани ИИО ФМБ подполковник А.Юнусхўжаевлар нутқ сўзлаб, талабаларни жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга ундади.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, хусусан, маълум масалалар бўйича баҳс юритилди ва бир қанча муаммоларга ечим топилди.