Бу ташаббус билан ЕОИИга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари ҳам иштирок этаётган Digital Almaty-2023 халқаро рақамлаштириш форумининг ялпи мажлисида мамлакат бош вазири Абдулла Арипов чиқди.
Ариповнинг таъкидлашича, жорий йилда республикада соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори каби соҳалар рақамлаштирилмоқда.
Шунингдек, яқин 2 йилда халқаро интернет-канални кенгайтириш, мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш ва барча вилоят марказларини 5G стандарти билан қамраб олиш режалаштирилган.
«Юқоридаги устувор вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш яқин ҳамкорликсиз мумкин эмас. Шу муносабат билан биз минтақавий миқёсдаги ташаббусларимизни фаол интеграция қилишга бел боғлаганмиз...», — дея қўшимча қилди Бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, мавжуд имкониятларни бирлаштириш минтақани рақамли технологияларнинг илғор марказига айлантириш имконини беради.
▪️ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Молдова, Куба ва Ўзбекистон кузатувчилардир.