Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон бокс федерацияси IBA’ни тарк этадими?

Ўзбекистон бокс федерацияси IBA’ни тарк этадими?

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия Қўмитаси томонидан Ўзбекистон делегациясининг Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бокс World Бохинг билан музоакалар олиб борилаётганини таъкидлади.

“World Boxing билан музокаралар олиб борилмоқда. Бокс федерацияси қайси ташкилот бўлса ҳам, бўйнига олиб, ишонч билдирса, тан олинса, жараёнлардан ўца, Халқаро Олимпия Қўмитаси ишончини оқласа, унга кўчиб ўтиши мумкин”, — дейди Ойбек Касимов.

Июль ойида ХОҚ Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олишни бекор қилгани маълум бўлганди. IBA ташкилотига альтернатив сифатида ташкил қилинган World Бохинг ташкилотига аъзолари сони 42 тага етган. ХОҚ томонидан тан олиниши учун эса ташкилот аъзолар сони уч минтақадан камида 50 та давлатдан ошиши лозим.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи мамлакат миллий федерацияси IBA’ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб бериб ўтганди:

“Бундай масалаларни ҳал қилиш мен учун эмас, мен жамоа бош мураббийиман. Буни федерациямиз ҳал қилади. Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Мен боксчиларни шуғуллантираман. Раҳбариятимиз қайси мусобақа учун тайёрлан деса, шундай қиламан”, деганди Тўлқин Қиличев.

Ташкилот ХОҚ томонидан тан олинса, аъзолар 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлади.

Киритилди: 22:42 30.08.2024. Ўқилди: 3093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!