Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон банкларида фирибгарлик операцияларига қарши янги талаблар жорий этилади

Ўзбекистон банкларида фирибгарлик операцияларига қарши янги талаблар жорий этилади


Марказий банк томонидан фрод операцияларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича янги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат 9 октябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Лойиҳага кўра, банк ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимлари:
— 24/7 ва реал вақт режимида ишлайди;
— операцияларни бир нечта мезон ва скоринг асосида баҳолайди;
— хавф даражасига қараб операцияни амалга оширади, вақтинча тўхтатади ёки рад этади.

📲 Шубҳали операция тўхтатилса ёки рад этилса, мижоз дарҳол хабардор қилинади.

Шунингдек, телефон фирибгарлиги ва бошқа ижтимоий муҳандислик схемаларини аниқлаш, қўшимча верификация ўтказиш ҳамда янги фирибгарлик усуллари ҳақида молия бозори иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш талаблари белгиланмоқда.

📌 Янги тартиб ҳозирча низом лойиҳаси даражасида.

Киритилди: 12:55 01.10.2026. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!