Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Анора" фильмининг Каннда тақдирланишига муносабат билдирди.
Муносабатнинг асосий нуқталари:
▪️Ушбу фильмда раққоса ва фоҳиша ролини ижро этган осиёликларга ўхшаш қиёфадаги қиз ўзбек қизи сифатида талқин қилинган.
▪️Фильм Ўзбекистонни билган ва унга хайрихоҳ бўлган инсонларни таажжубга солган;
▪️Бунинг ортида Ўзбекистонга дўст бўлмаган узоқ-яқиндаги турли халқаро ташкилотлар ёки нуфузли шахслар турган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас;
▪️Бу ерда ғаразли мақсад аралашгани шубҳасиз. Биз бундай холис-нохолис ғаразгўй ҳодисаларга фақат истеҳзо билан кулиб жавоб беришимиз мумкин.
▪️Фильмда ўзбек қизи деган иборадан бўлак ўзбекка дахлдор бирор воқеа-ҳодиса ёки тафсилот йўқ.
🔸Агентлик сўнгги йилларда ўзбек аёллари образлари акс этган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратилаётганини қайд этган.
🔸2023 йилда экранга чиққан "Ўзбек қизи" бадиий фильми мисол қилиб келтирилган.