Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон автомобиль бозори тикланиш ва фаолликнинг ўсишини кўрсатди

Ўзбекистон автомобиль бозори тикланиш ва фаолликнинг ўсишини кўрсатди

➡️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозоридаги фаоллик бўйича янгиланган таҳлилни эълон қилди.

1️⃣бозор. Октябрь ойи натижаларига кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19%га ошди, бу эса қўшимча 6 минг дона автомобиль сотилганини кўрсатади.

🚙 бозор. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар тоифасида сотувлар 33,4 минг донага етди, бу ўтган ойга нисбатан 22%га ўсди.

2️⃣ бозор. Октябрь ойида енги автомобилларининг иккиламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 9%га ошиб, 57,4 минг донани ташкил этди.

♻ Иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошиб, ойлик ҳисобда 15,2% ўсиш қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

Киритилди: 18:22 19.11.2025. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!