Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон аҳолиси кунига қанчага кўпаймоқда?

Ўзбекистон аҳолиси кунига қанчага кўпаймоқда?

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 фоизга ошган.

Шундан:

  • аёллар сони — 18 714,9 минг киши;
  • эркаклар сони — 18 982,9 минг киши;
  • шаҳар жойларда — 19 216,4 минг киши;
  • қишлоқ жойларда — 18 481,4 минг киши.

Мамлакат аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган. Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган, ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.

Киритилди: 19:01 12.04.2025. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!