Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон аҳолига 57 млн. доллар пул ажратади

Ўзбекистон аҳолига 57 млн. доллар пул ажратади

Ўзбекистон ҳукумати уй хўжаликлари ва жисмоний шахсларни (яъни аҳолини) моддий қўллаб-қувватлаш учун салкам 57 млн. доллар пул ажаратади. Ҳукумат халққа пул бериши кераклиги ҳақида аввалроқ ёзгандик. Бу ҳақда "Zed News" канали ёзмоқда.

Бу ҳақда бугун президент қарори имзоланган. Қарор билан COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси тасдиқланган.

Лойиҳа умумий қиймати — 107 млн. доллар бўлиб, шундан 95 млн. долларини Жаҳон банки қарзга берган. Кредит 30 йилга 5 йил имтиёзли давр билан ажратилган. Пуллар соғлиқни сақлаш тизими, камбағаллар ва ишсизларга берилиши режалаштирилган.

Пулнинг асосий қисми, яъни 56,9 млн. доллари уй хўжаликлари ва жисмоний шахсларга ажратилган, масъул Молия вазирлиги.

Кейин эса камбағалларга вақтинчалик нафақалар бериш учун 51,9 млн. доллар ажратилган. Ундан кейин эса соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар, инфраструктура учун сарфланади, жами 75,2 млн. доллар.

Киритилди: 06:44 03.07.2020. Ўқилди: 9187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!