Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилган.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.

Киритилди: 16:15 05.06.2025. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!