Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Ўзбекистон-24» телеканалидаги дебатда билдирилган демократик ва сиёсий платформаларни қўллаб-қувватлаймиз — ХДП

«Ўзбекистон-24» телеканалидаги дебатда билдирилган демократик ва сиёсий платформаларни қўллаб-қувватлаймиз — ХДП

Эркин, демократик сайловларни дебатларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мамлакатимизда 22 сентябрдан сайловолди ташвиқотига старт берилгач, сиёсий партиялар ва уларнинг номзодлари рақобат майдонига киришди. 5 октабр куни сиёсий партиялар раисларининг сайловчилар билан учрашуви янгича форматда дебат шаклида ўтказилди. Мазкур дебатда бешта сиёсий партия раислари сайловолди дастури билан таништириб, сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришишди.

✅ Дебат бир вақтнинг ўзида бир нечта телеканалларда (Ўзбекистон 24, Узрепорт ТВ, Севимли, Зўр ТВ, Ренессанс, Менинг юртим (ўзбек тилида), Дунё бўйлаб (рус тилида), Фореигн лангуагес (инглиз тилида)), шунингдек, Халқаро пресс клубнинг Фаcэбоок ва ЁуТубе ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида, Сайлов-2024 телеграм канали орқали узатилиши кенгроқ аудиторияни қамраб олиш имконини берди.

1️⃣ Дебат 2 раундда ташкил этилиб, биринчи раундда Спикерлар икки дақиқалик мурожаатлар билан чиқиш қилишди, сайловчиларга сайловолди дастурини тақдимот қилиб, унинг асосий жиҳатларини билан таништириб, илгари сурилган ташаббус, ғоя, таклифларни ёритиб беришди.

2️⃣ Иккинчи раундда партия раислари залдаги сайловчиларнинг саволларига тўғридан-тўғри жавоб беришди. Партия раисларига қоида тариқасида тўрттадан савол бериш имконияти тақдим қилинди. Партия раҳбарлари берилган саволларга кетма-кет жавоб беришди. Спикерлар ажратилган етти дақиқа ичида тўрттадан кўп саволга жавоб беришга рухсат этилди. Бир савол учун жавоб беришга ўртача бир ярим дақиқа вақт ажратилди.

Умуман олганда, спикерлар ўзига бўлган ишончини, дадиллигини, салоҳиятли эканини намоён эта олди. Бу йилги сайловолди ташвиқоти жараёни халқчиллиги, жамоатчилик билан узвий алоқаларнинг анча ривожлангани жиҳатидан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Ушбу дебат формати ҳам пухта ишланган бўлиб сайловолди дастурини янгича услубда сайловчиларга етказиши билан ёдда қолди. Сиёсий партия раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган дебат демократик принциплар асосида, фикрлар, ғоялар, қарашларнинг конструктив баҳсида ташкил этилганини ҳам кўриш мумкин.

Бўлиб ўтган дебатда аҳолининг кенг қамровли аудиториясига партиялар сайловолди дастури тушунтирилиб, студиядаги иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ ва ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.

Мухтасар айтганда, дебат бу йилги сайловларга ўзгача руҳ берганлиги билан бирга, сўнгги йилларда амалга оширилган эркинлик, шаффофликнинг меваси десак муболаға бўлмайди.

Жаҳонгир ОЛИМОВ,
Ўзбекистон ХДП фаоли.

Киритилди: Бугун 10:52. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!