Қозоғистон ўтган йили дон экспортини 1,4 млн. тоннага ошириб, 3,7 млн. тоннага етказди. Бу ҳақда Sputnik KZ хабар берди.
Қуйидаги давлатларга экспорт ўсиши қайд этилди:
Ўзбекистон – 44% (994 минг тоннадан 1,4 млн. тоннагача),
Тожикистон – 53% (385 минг тоннадан 589 минг тоннагача),
Афғонистон – 52% (120 минг тоннадан 182 минг тоннагача),
Қирғизистон – 22% (59 минг тоннадан 72 минг тоннагача).
Эронга экспорт эса 30,2 бараварга ошиб, 14 минг тоннадан 435 минг тоннага етган.