Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб Россия газини импорт қилишни бошлайди

A A A
Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб Россия газини импорт қилишни бошлайди

Ўзбекистон жорий йилнинг 1-октябридан Россия газини Қозоғистон орқали импорт қилишни бошлашни режалаштиряпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев TASS'га маълум қилган.

“Режага мувофиқ, 1-октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш бошланади, барча зарур инфратузилма ва газ қувурлари юқори босимли газни қабул қилишга тайёр”, деган Энергетика вазирлиги расмийси.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати Санк-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида "Газпром" билан республикага табиий газ етказиб бериш бўйича 2 йиллик шартнома имзолаган эди, йилига етказиб бериш ҳажми қарийб 2,8 млрд куб метр тоннани ташкил қилади.

Киритилди: 16:49 26.09.2023. Ўқилди: 1847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!