Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Uzbekistan Airways» чипта сотаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

A A A
«Uzbekistan Airways» чипта сотаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Маълум бўлишича, харид қилинадиган расмий авиачиптада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

чипта учун тўланган тарифлар ва йиғимлар миқдори, шунингдек, чиптанинг умумий қиймати ва тўлов валютаси тўғрисида батафсил маълумот;
чипта сотган агентликнинг номи;
чипта рақами (13 сонли рақам);
рўйхатдан ўтишни тугатиш вақти, йўловчиларни бортга жойлаштириш тўғрисида маълумот;
авиакомпаниянинг йўловчилар ва багажларини ташиш қоидалари ва бундай маълумот манбалари билан танишиш зарурлиги тўғрисида маълумот.
Қайд этилишича, авиачипта ҳаққонийлигини компаниянинг алоқа марказига +998 78 140 02 00 рақами орқали қўнғироқ қилиб ёки мана бу ҳавола орқали текшириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда Москвага олинган қиммат чипталар сохта экани айтилган хабарларга изоҳ берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода Россияга жўнатиш учун сохта авиачипталар тайёрлаб, 17 кишини чув туширганлар ушлангани ва «Uzbekistan Airways» 2021 йилнинг баҳор–ёз мавсумида янги йўналишлардаги авиақатновларни йўлга қўйиши маълум қилинган.

Киритилди: 23:20 27.07.2021. Ўқилди: 3854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!