Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён вазирлар маҳкамаси йиғилишида Шимолий Корея ҳудудига учирилган фуқаролик дронлари учун узр сўради.
Учрашув Жанубий Корея раҳбарининг YouTube-каналида жонли эфирда намойиш этилди.
"Ҳукумат бунга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, мен ушбу масъулиятсиз ҳаракатлар туфайли юзага келган кераксиз ҳарбий кескинлик учун Шимолий Кореядан узр сўрайман", деди давлат раҳбари.
Январь ойи бошида Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ҳудудидан учирилган дронлар 27 сентябрь ва 4 январь кунлари уларнинг ҳаво майдонига кирганини эълон қилишди. Жанубий Корея ҳарбийлари бу ҳодисаларга алоқадорлигини рад этишди, шундан сўнг расмийлар учирилишлар ортида хусусий шахслар турган деб гумон қилиб, тергов бошладилар.
Худди шу даврда, оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, "30 ёшли аспирант" сентябрь ва январь ойлари оралиғида Шимолий Кореянинг ядровий иншоотлари яқинида радиация даражасини ўлчаш учун Шимолий Кореяга дронлар юборганини даъво қилди. Бунгача Жанубий Корея прокуратураси юқорида айтиб ўтилган аспирантни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, уч нафар тинч аҳолини душманга ёрдам берганликда айблаган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам ушбу шахслар ва ҳарбий разведка ходимлари ўртасидаги мумкин бўлган алоқаларни текшираётган эди.
Пхеньян Сеулнинг воқеалар учун расман узр сўрашини талаб қилди.