Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.
У бу ҳақда ОДКБ бош котиби Таалатбек Масадыков билан учрашувда гапирган.
Лукашенконинг таъкидлашича, дунёдаги вазият тобора ноаниқлашиб бормоқда ва халқаро муносабатлар қай йўналишда ривожланиши номаълум.
Унинг фикрича, АҚШ ва умуман Ғарбнинг позицияси очиқ-ойдин бўлиб қолди. Шу билан бирга, у Дональд Трампни бу ҳолатни очиб бергани учун тилга олди.
Беларусь раҳбари содир бўлган воқеалардан, айниқса Эрон билан боғлиқ ҳолатдан тегишли хулосалар чиқариш зарурлигини таъкидлади.