Эрон ҳужуми натижасида Қувайт шимолида камида олти киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Al Jazeera Қувайт Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, зарба Қувайт шимолидаги турар-жой ҳудудига қаратилган.
Шу билан бирга, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Марказий қўмондонлиги (Хатам ал-Анбия) вакили Иброҳим Зулфакари Эрон Қувайтнинг Бубиян оролида жойлашган Америка қўшинларига зарба берганини хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка қўшинлари Эрон томонидан бир неча бор нишонга олинган Арифжондаги базадан у ерга кўчиб ўтган.
Бубиян ороли Қувайтнинг энг катта денгиз ороли бўлиб, Форс кўрфазининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган.