Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея Эрон масаласида эҳтиёткорлик қилмоқда

Шимолий Корея Эрон масаласида эҳтиёткорлик қилмоқда

Бу ҳақда CBS News телеканали Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Жанубий Корея Миллий разведка хизмати маълумотларига кўра, Шимолий Корея Эрон билан муносабатларда ўзини "суғурталаётган" бўлиши мумкин. Ҳозирча Пхеньян Эронга уруш учун зарур бўлган қурол-яроғ ёки бошқа қуроллар етказиб бераётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Разведка вакилларининг душанба куни бўлиб ўтган ёпиқ брифингда маълум қилишича, Пхеньян Трамп маъмурияти билан келажакдаги мулоқот имкониятини сақлаб қолиш мақсадида эҳтиёткор позицияни эгаллаяпти.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.

Сўнгги йилларда Ким Чен Ин "янги совуқ уруш" ғоясини қўллаб-қувватлаб, Қўшма Штатларга қарши давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилганди, жумладан, 2024 йил апрел ойида Эронга иқтисодий делегация юборган эди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 15:30. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!