Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбек киноижодкорларининг «Иссиқ нон» фильми «Киношок» фестивалида гран-прини қўлга киритди!

Ўзбек киноижодкорларининг «Иссиқ нон» фильми «Киношок» фестивалида гран-прини қўлга киритди!

1–8 сентябрь кунлари Россиянинг Анапа шаҳрида «Киношок» XXVIII очиқ фестивали бўлиб ўтди. Унинг ёпилиш маросимида фестиваль ғолиблари эълон қилинди. Ўзбек киноижодкорларининг «Иссиқ нон» фильми фестивалнинг бош совринини қўлга киритди.

«Киношок» Анапада 1992 йилдан буён ўтказиб келинади. Унда МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари киночилиги вакиллари, шунингдек, бошқа ўлкалардан меҳмон иштирокчилар қатнашиб келади. «Киношок» Россиядаги энг йирик кинофестиваллардан бири ҳисобланади.

Фестивальнинг бош мукофоти – гран-приси «Олтин новда» деб аталади. Жорий йилда уни ўзбекистонлик режиссор Умид Ҳамдамов ижодига мансуб «Иссиқ нон» фильми қўлга киритди.

Фильм 13–14 ёшлар орасидаги Зулфия исмли қиз (Зарина Эргашева ижросида) ҳақида ҳикоя қилади. Мактаб-интернатда яшаган қиз бундан буён онаси билан бирга бўлиш орзусида бу масканни тарк этади, аммо уни бувиси (Мунаввара Абдуллаева) ўз қишлоғига олиб кетади. Шундан сўнг набира ва буви ўртасидаги мураккаб муносабатлар бошланиб кетади.

Бош мукофотдан ташқари, «Иссиқ нон» яна қатор номинацияларда ғолиб келди. Жумладан, Зулфиянинг келинойиси ролини ижро этган Феруза Саидова тўлиқ метражли фильмдаги энг яхши аёл роли номинациясида ғолиб бўлди. Фильм бастакори Тоир Қўзиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди – у тўлиқ метражли фильмдаги энг яхши мусиқа номинациясида ғолиб бўлди.

Киритилди: 08:20 10.09.2019. Ўқилди: 2886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!