Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўз хатоларини англаб етган "Реал" футболчилари Алонсо учун охиригача туриб бермоқчи

Ўз хатоларини англаб етган "Реал" футболчилари Алонсо учун охиригача туриб бермоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари истеъфога чиқарилиши мумкин бўлган бош мураббий Хаби Алонсони қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Турли манбаларга кўра, якшанба кунги "Алавес"га қарши ўйин испаниялик мураббий учун "қироллик клуби"даги сўнггиси бўлиши мумкин. AS маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" футболчилари ўз хатоларини англаб етган ва содир бўлаётган воқеалар учун барча жавобгарликни ўз зиммаларига олишга тайёр. Жамоа бош мураббийи учун охиригача курашади ва иш истеъфо билан якунланмаслиги учун ҳамма нарсани қилади.

"Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўтган учрашуви 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган эди. Мадридликлар барча мусобақалардаги сўнгги саккиз учрашувдан атиги иккитасида ғалаба қозонишди.

Киритилди: 14:11 13.12.2025. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!