Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Уйланиш учун ўн уч ёшли қизча ўғирланди

Уйланиш учун ўн уч ёшли қизча ўғирланди

Ингушетияда 13 ёшли қизни унга уйланиш учун ўғирлаб кетилди, деб хабар берди РИА Новости вилоят Ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб.

Номаълум кимса ўғирлаб кетган

“Жорий йилнинг 14 август куни кечқурун Россия Ички ишлар вазирлигининг Назран шаҳри бўлими қўнғироқ қилиш пунктига 36 ёшли маҳаллий фуқародан унинг 13 ёшли қизини “ВАЗ-2110” русумли автомашинасини бошқараётган номаълум кимса ўғирлаб кетгани тўғрисида” хабар келиб тушган. Маҳаллий полиция ходимлари вояга этмаган қизалоқни топиб, уни ота-онасига топширишган.

“Қиз ўғриси” қўлга олинган

Қизни ўғирлашда гумон қилинган маҳаллий фуқаро полиция томонидан қўлга олинган.  

“Одам ўғирлаш”  жинояти аломатлари

“Маълум бўлишича, 19 ёшли қишлоқ фуқароси қизалоқни никоҳига олиш мақсадида ўғирлаб кетган. Қиз ўғирисининг ҳаракатларида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Одам ўғирлаш” моддаси бўйича жиноят аломатлари бор”, деб таъкидлайди ИИВ вакили.

Полиция томонидан тўпланган материаллар кейинчалик процессуал қарорларни қабул қилиш учун тергов органларига юборилган.

Киритилди: 23:00 16.08.2019. Ўқилди: 3037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!