Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Уйланиш арафасида турган йигит алимент қарзини тўлиқ узди

Уйланиш арафасида турган йигит алимент қарзини тўлиқ узди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.М.дан ундирувчи Р.Н.нинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Қайд этилишича, уйланишдан, яъни янги оила қуришдан олдин фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор М.М. фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, МИБнинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

Унинг мурожаати қониқтирилди ва Фарғона шаҳрида яшовчи ота фарзандлари учун 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши керак бўлган алимент пулларини (3.500 АҚШ доллари миқдорида) аввалдан тўлаб қўйди. Шу билан ижро ҳужжати ёпилди.

Киритилди: Бугун 00:00. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!