Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

1993 йил 23 июль. Арман қўшинлари 1988 йил охиридан беш йил давом этган оғир жанглардан сўнг Агдамни қўлга киритди. 1994 йил 12 майгача давом этган ҳарбий босқинчилик натижасида арманлар Агдам вилояти ҳудудининг 8467 кв.км, яъни умумий майдонининг 77,4 фоизини босиб олди. Оқибатлар аянчли эди — Агдам шаҳри ва 89 та қишлоқ мисли кўрилмаган шафқатсизлик билан вайрон қилинди. 5 йилдан ортиқ давом этган қонли жангларда 5897 нафар Агдам фарзанди шаҳид бўлди, 3531 киши ногирон, 1871 нафар болалар эса етимга айланди. 126 мингдан ортиқ (1993) Агдам аҳолиси уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Энг гўзал озар минтақаларидан бири

Агдам — Озарбайжоннинг энг катта ва гўзал минтақаларидан бири бўлиб, 1747 йилда шаҳар мақомини олган. Олимларнинг фикрига кўра, қадимги туркий тилдан таржима қилинган «Агдам» номи «кичик қалъа» деган маънони англатади. Манбаларда таъкидланишича, қадимда бу ҳудудда яшаб келган туркий тилли қабилалар ўз чегараларини душман ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун асосан кичик қалъалар қурганлар. Йиллар ўтиши билан тарих давомида тобора кўпайиб бораётган бу қалъалардан бири охир-оқибат Агдам шаҳрига айланди.

1930 йил 8 августда Агдам маъмурий вилояти тузилди. 188,4 минг кишилик аҳоли жуда тез ривожланди, қишлоқлар ва шаҳарнинг ўзи инфратузилмаси кундан-кунга кенгайиб, гўзаллашиб борди. Яқин атрофдаги оқ тош карьераси шаҳар қиёфасига фавқулодда гўзаллик қўшиб, турли меъморий услубларда оқ тош билан қопланган уйларни тезда қуриш имконини берди. Вилоят 1 шаҳар, 2 посёлка (Гузанли ва Ачарли) ва 123 қишлоқдан иборат эди.

Озиқ-овқат, енгил саноат ва деҳқончилик ривожланган

Агдам озиқ-овқат ва енгил саноат ривожланган вилоят бўлиб, бу ерда деҳқончилик ҳам ривожланган. Босқингача станоксозлик, аэрокосмик ва алоқа ускуналари заводлари, машинасозлик заводи, трактор ва автомобиль таъмирлаш заводи, асфальт, консерва, нефть хомашёси, ипак тўқиш каби турдаги оғир саноат, пахта, вино заводлари, механизациялашган новвойхоналар, гилам тўқиш ва дон маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва гўшт маҳсулотлари заводлари, иккита темир йўл вокзаллари ва аэропорт, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш заводи, электр тармоқлари, электрлаштириш ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш. станциялари, Узейир Ҳожибоев номидаги мусиқа коллежи, А.Ҳақвердиев номидаги Агдам давлат драма театри мавжуд эди. Шунингдек, 38 та колхоз-совхоз, 24 та қурилиш-монтаж бошқармаси, 12 та саноат корхонаси, 74 та мактаб, 105 та тиббиёт муассасаси, 271 та маданият уйи, 99 та клуб ишғол остида қолди.

Қадимий тарихга бой

Агдам қадимий тарихий обидаларга ҳам бой. 1950 йилларда бу ерда олиб борилган археологик тадқиқотлар Агдамда қадимий одамлар манзилгоҳлари мавжудлигини тасдиқлади. Атоқли археолог Идеал Наримановнинг Учўғлонтепада олиб борган археологик қазишмалари шуни исботладики, бундан олти-етти аср илгари мис даврида бу ерда яшаган қадимий одамлар деҳқончилик ва чорвачилик билан яхши таниш бўлган.

Агдам вилоятида юзлаб тарихий, меъморий ва санъат ёдгорликлари бўлган. Кўп сонли объектларни тўлиқ санаб ўтиш қийин, аммо Агдам шаҳридаги Ўзерлик тепа ёдгорлиги, Хачиндербенд қишлоғидаги Гутлу Сари Муса ўғли мақбараси (1314 йилга оид) каби қадимий тарихий маданий ёдгорликларни таъкидлаш керак. Кенгерли қишлоғидаги қабр ва тош ҳайкаллар (ХIV аср), Паправенд қишлоғидаги қабрлар, масжид (ХVIII аср) ва Хоноғлу қабри (XVII аср), Агдам шаҳридаги Панаҳалихоннинг «Имарет»и (ХVIII аср) , машҳур шоира Натавон ва унинг ўғли мақбараси (ХIХ аср), Шоҳбулоғ қалъаси ва бошқаларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, машҳур олим Худу Мамедов томонидан қурилган нон музейи 1983 йилдан 1993 йилгача фаолият кўрсатган ва қадимий ва ўрта асрларга оид кўплаб ноёб экспонатларни ўзида жамлаган. Улар орасида қадимий буғдой донларининг тошга айланган намуналари, деҳқончиликка оид кўплаб қимматли китоб ва қўлёзмалар, қадимий деҳқончилик қуроллари (омочлар, оддий ва тишли ўроқлар, қўл тегирмонлари) ва бошқалар бор эди.

Агдам дунёга машҳур қорабоғ от зотини этиштириш билан ҳам машҳур бўлди. Чорвачилик фермаси 1949 йилда ўз фаолиятини бошлаган, кейинчалик 1960 йилларда қишлоқ хўжалигининг ўсиши билан бирга от пойгасига қизиқиш кучайган.

Босқин исканжасида

Агдам вилояти можаронинг биринчи куниданоқ Озарбайжоннинг энг кўп жабрланган вилоятларидан бири бўлди. 1988 йилнинг сўнгги ойларида Арманистонда яшовчи ўн минг озарбайжон ўз ватанларидан қувғин қилинди ва фақат Агдам вилоятидан бошпана топди. Бутун Тоғли Қорабоғнинг босиб олиниши (1992) билан қониқмаган Арманистон Тоғли Қорабоғ билан чегарадош ҳудудларда ўзининг агрессив босқинчилик сиёсатини давом эттирди.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Шуши, Лочин ва Келбажарни босиб олгач, арманлар Агдамни ўзларига босқинчилик сиёсати маркази қилиб танладилар. Арманлар бу ҳудудни эгаллаш учун кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. 1993 йил 23 июлда 1988 йил охиридан беш йил давом этган оғир жанглардан сўнг Агдам қўлга киритилди. 1994 йил 12 майгача давом этган ҳарбий босқинчилик натижасида арманлар Агдам вилояти ҳудудининг 8467 кв.км, яъни умумий майдонининг 77,4 фоизини босиб олишга муваффақ бўлди. Босқиндаги Агдам шаҳри ва 89 қишлоқ мисли кўрилмаган шафқатсизлик билан вайрон қилинди. Агдам мудофааси учун 5 йилдан ортиқ давом этган қонли жангларда Агдамнинг 5897 нафар фарзанди шаҳид, 3531 нафари ногирон, 1871 нафар болалар эса етим бўлди. 126 мингдан ортиқ (1993) Агдам аҳолиси уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ҳудуддаги тарихий, маданий ва меъморий ёдгорликларнинг аксарияти тўлиқ ёки қисман вайрон қилинди. Музейлар талон-тарож қилинди, ёдгорлик ва артефактлар ўғирланиб, Арманистон ва бошқа мамлакатларга олиб кетилди. Арман вандализми қурбонлари орасида Нон музейи, Тарихий-географик музей, машҳур тарчи Гурбан Пиримов музейи ва Санъат галереяси бор. Агдам шаҳри марказидаги қадимий меъморий ва диний ёдгорлик бўлган ва ҳудуддаги ягона масжид Жума масжиди ҳам зўравонлар ҳужумларига учради: минора жиддий шикастланди, шифти вайрон бўлди, деворлардаги муқаддас ёзувлар бутунлай ўчириб ташланди. Арман вандаллари бу масжиддан отхона сифатида фойдаланди.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

2008 йилда арман вандализми фактларини қайд этган “Lonely Planet” журнали Агдамни «Кавказнинг Хиросимаси» деб атаган ва 2010 йилда Ал-Жазиранинг онлайн версиясига кўра, Агдам «арвоҳ шаҳарлар» рўйхатига киритилди.

Агдам уйғонмоқда

2020 йилнинг 10 ноябрь куни Россия, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Иккинчи Қорабоғ урушини тугатиш учун имзоланган уч томонлама тинчлик битими натижасида 2020 йилнинг 20 ноябрь куни Агдам вилояти арман ишғолидан озод қилинди.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Озарбайжон ҳукумати томонидан олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ Агдамда бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва оширилмоқда. Ҳудудда босқинчилик асоратлари тезда бартараф этилмоқда.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хусусан, 2021 йилнинг биринчи ярмида Барда-Агдам автомобиль ва темир йўлини тиклаш ишлари бошланди. 2021 йил май ойида шаҳарда реставрация ишлари бошланди. 2022 йил 16 августда шаҳар бош режаси тасдиқланди. 2023 йил 24 декабрда эса узунлиги 44,5 км бўлган Барда-Агдам автомобиль йўли фойдаланишга топширилди. Йўл 20 дан ортиқ аҳоли пунктларини қамраб олади.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Шаҳар ичидаги йўллар қурилиши давом этмоқда. Шаҳар ичидаги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 191,1 километрни ташкил этади. 2023 йил 24 декабрда тўртинчи ва бешинчи турар-жой мажмуаларида қурилиш бошланди. Қайта тиклашнинг иккинчи босқичида 1268 та хонадон қурилиши режалаштирилган. 2024 йил 19 центябрда Имарет мажмуаси реставрациядан сўнг очилди.

Маданият

1937 йилдан 1993 йилгача (узилишлар билан) шаҳарда Агдам давлат драма театри фаолият кўрсатиб, ҳозирда Агдам вилояти, Кузанли қишлоғида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Агдам мусиқий меросининг муҳим қисми анъанавий муғом мусиқаси эди; Шаҳарда Агдам муғом мактаби бўлиб, у эрда «Қорабоғ булбуллари» ансамбли ижро этган.

Спорт

Шаҳарда Озарбайжон Премьер-лигасида иштирок этувчи «Қорабоғ» ФК профессионал футбол жамоаси мавжуд. Имарет стадиони Қорабоғ уруши пайтида вайрон қилинган эди. 2024 йил 19 сентябрда эса 19,2 гектар майдонда 11700 томошабинга мўлжалланган янги стадион қурилиши бошланди. Стадион УЭФА 4-тоифали талабларига жавоб беради. Майдон табиий чимга эга бўлади.

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Уйғонаётган» Агдам: арман асоратлари унутилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Киритилди: 00:20 04.11.2024. Ўқилди: 2605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!