Бугун, 11 март куни соат 10:37 да Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний кўчасидаги хонадонлардан бирида яшовчи фуқаро томонидан бир ярим ёшли қиз фарзанди уйда ёлғиз қулуфланиб қолганлиги ҳақида “1050” қисқа рақами орқали мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.
Мурожаат юзасидан Фарғона ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ходимлари айтилган манзилга зудлик билан соат 10:42 да етиб бориб, махсус мосламалар ёрдамида темир эшикни очдилар. Фарзанд ўз онасига соғ-саломат топширилиб, яна бир кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинди.