Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Уй-жойларни улуш киритиш асосида қуриш жараёни тартибга солинади

Уй-жойларни улуш киритиш асосида қуриш жараёни тартибга солинади

“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади:

🔹турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
🔹мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;
🔹уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;
🔹уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;
🔹уй-жойлар қурилишида энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.

Киритилди: 10:12 01.02.2025. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!