Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўткир Юсупов: «Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик»

Ўткир Юсупов: «Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик»

КХДР – Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Сречко Катанец ва ўйин қаҳрамонларидан бири Ўткир Юсупов иштирок этди.

“Ўйиндан қониқдик. Уч очко келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз, деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди”, дейди Ўткир Юсупов.

Маълумот учун, Лаосда бўлиб ўтган учрашувда Аббосбек Файзуллаев гол киритди. Ўткир Юсупов эса ҳакам томонидан белгиланган пенальтини қайтариб терма жамоа ғалабасини таъминлади.

Қизиқарлиси, КХДРга қарши Тошкентдаги ўйинда ҳам дарвозабон пенальтини қайтариб Ўзбекистон ғалабасига ҳисса қўшганди.

Киритилди: 23:05 19.11.2024. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!