Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўтган йили корхона ва ташкилотларда 81 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилган, 28 та ҳолатда оқибат ўлим билан тугаган

Ўтган йили корхона ва ташкилотларда 81 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилган, 28 та ҳолатда оқибат ўлим билан тугаган

Ўтган йилда Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхона ва ташкилотларда 81 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилган, 28 та ҳолатда оқибат ўлим билан тугаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.

Рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари

60 фоиздан ортиқ ҳолатда ташкилий сабаб билан, яъни ишлаб чиқаришда ишларнинг тўғри ташкил этилмаганлиги ва саноат хавфсизлиги соҳасида ходимлар малакасининг етишмаслиги, техник ва технологик жараёнларда ишлаб чиқариш интизомининг пастлиги, ҳамда эҳтиётсизлик ёки таваккалчиликка йўл қўйишлар;

30 фоиз ҳолатда техник сабаблар – яъни техник жиҳозлар ва қурилмаларнинг носозлиги, уларнинг конструктив янгиланмаслиги, меъёрий ҳужжат ва лойиҳа талабларига риоя этилмаётганлиги, техник қурилмаларга хизмат кўрсатишда камчиликларга йўл қўйилишидир.

Киритилди: 21:02 29.03.2023. Ўқилди: 1843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!