Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўтган йили 19 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

Ўтган йили 19 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция бош бошқармаси маълумотига қараганда, ўтган 2019 йилда 498 минг хорижликка мазкур мамлакатнинг фуқаролиги берилган. 

Россия фуқаролигини олганларнинг асосий қисми – қарийб 300 минги украиналикдир. Шунингдек, 50,5 минг қозоғистонлик, 44,7 минг тожикистонлик, 19,4 минг ўзбекистонлик, 9,3 минг қирғизистонлик ва 1,4 минг туркманистонлик ҳам Россия паспортини олган. 

Ўтган йили 13,8 миллион хорижлик миграция рўйхатига олинган, улардан 5,5 миллиони Россияга ишлаш учун келганини маълум қилган. 1,77 миллион хорижлик ишлаш учун патент олган. 

Киритилди: 16:18 23.01.2020. Ўқилди: 2131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!