Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўтган бир сутка ичида Украина Россияга рекорд даражадаги дронлар билан ҳужум қилди

Ўтган бир сутка ичида Украина Россияга рекорд даражадаги дронлар билан ҳужум қилди

Ўтган бир сутка ичида Украина Россияга рекорд даражадаги дронлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Вазирликининг хабар беришича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 524 та дрони, бешта “Нептун” ракетаси ва олтита Jdam тизими снарядларини уриб туширган.

"Кенг кўламли дронлар ҳужуми оқибатида Россияда 350 та авиарейс бекор қилинди ёки кечиктирилди, шу сабабли камида 60 минг йўловчи муаммоларга дуч келди", дея хабар бермоқда Россия Tуроператорлари ассоциацияси.

Дронлар ҳужуми вақтида Россия пойтахтидаги аэропортлар ёпилган эди. Ҳозирда Москвадаги аэропортлар яна иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Москвадаги дрон ҳужумлари туфайли Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида самолётлар тирбандлиги юзага келди. Чунки Москвага парвоз қилаётган рейсларнинг кўпчилиги Санкт-Петербургга йўналтирилган, Пулково аэропортида эса аэродром ускуналари етишмайди.

Киритилди: 19:07 07.05.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!