Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўтган 2024 йил “103” хизматига 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди

Ўтган 2024 йил “103” хизматига 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди

🩺 Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, "103" бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади. (https://telegra.ph/file/a4039b53b27ae6b55c222.png)

🚑 Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

📞 Рақамларга кўра, ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин.

📈 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

📉 Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

Киритилди: 16:24 03.02.2025. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!