Ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этгани учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Грузияда қўлга олиниб, экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди
Маълум қилинишича, Интерполнинг Тбилиси шаҳридаги Миллий марказий бюроси билан ўтказилган мувофиқлаштирилган тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс жойлашган манзил аниқланиб, ушланди.
Грузия Адлия вазирлиги Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргач, экстрадиция қилинган шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари бевосита иштирокида кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун Тошкент шаҳрига олиб келинди.