Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Деярли 200 минг немис ҳарбий хизмат ҳақида хатлар олди

Деярли 200 минг немис ҳарбий хизмат ҳақида хатлар олди

Жорий йил бошидан бери Германия ёш фуқароларига 194 мингта хат юборилди. Унда Bundeswehrда хизмат қилиш истаги ҳақида сўровнома борлиги айтилган. Бу ҳақда KNA агентлиги Германия мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Сўровномани тўлдириш эркаклар учун мажбурий, аёллар учун эса ихтиёрий ҳисобланади. Мос келадиган номзодлар кейинчалик саралаш жараёнига таклиф қилинади.

18 ёшга тўлган йигит-қизларга бундай анкеталарни юбориш мамлакат қуролли кучларига чақирув тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги қонунда кўзда тутилган чоралардан биридир. Асосий мақсад — ёшларни ҳарбий хизмат ҳақида олдиндан хабардор қилиш ва Бундесвернинг узоқ муддатли кадрлар тайёргарлигини мустаҳкамлаш.

Германияда ҳарбий хизмат ҳозирча ихтиёрий бўлиб қолмоқда. Бироқ зарурат туғилганда парламент қарори билан у қисман қайта жорий этилиши мумкин. “Зарурат бўйича ҳарбий мажбурият” деб аталувчи тизим етарли миқдорда кўнгиллилар топилмаса ишга туширилади. Бундай ҳолда хизматга номзодлар қуръа орқали танлаб олинади.

Киритилди: Бугун 18:35. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!