Пентагон Эроннинг “Шаҳед” номли камиказе дронларининг нусхасини ишлаб чиқишга қарор қилди, деб ёзмоқда The Telegraph.
Нашрга кўра, FLM 136 ёки Lucas деб номланадиган дронлар ишлаб чиқаришда арзон бўлиб, улар бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган. Одатда улар оммавий қўлланилади.
АҚШ армиясида айнан шундай дронлар етишмаслиги қайд этилган. Трамп маъмурияти 340 мингта кичик дрон сотиб олиш учун $1 млрд. ажратган.