Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Усмонхон Алимов: «Ҳайит намози қай тарзда ўқилиши борасида расман хабар берилади»

Усмонхон Алимов: «Ҳайит намози қай тарзда ўқилиши борасида расман хабар берилади»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларда ҳеч қандай асос йўқ. Шу сабабли ҳар хил гап-сўзларга ишонманг. Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади. Озгина қолди, шунчасига сабр қилдик. Шу сабрнинг орқасидан Аллоҳ кўп енгилликларни беряпти.

Олдимизда Рамазон Ҳайити келяпти. Бу борада ҳам ҳар хил миш-мишларга ишонмасдан, Ҳайит намозини ўқиш қандай тарзда бўлиши ҳақида ваколатли идора — Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беради  деди Усмонхон Алимов, муфтий

Шунингдек, муфтий Усмонхон Алимов ҳозирда 70 дан ортиқ қори онлайн тарзда Қурони Карим хатмини ўтказаётганини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси таровеҳ ва жума намозларини масжидларда ўқиш бошланиши ҳақидаги аудиохабар ёлғон эканини билдирган эди.

 

Киритилди: 11:51 13.05.2020. Ўқилди: 5434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!