Енгил вазнда амалдаги Bellator чемпиони Усман Нурмагомедовнинг октагонга қайтиш муддати айтилди.
Катта эҳтимол билан россиялик чемпионнинг ҳимоя жангидаги рақиби ирландиялик Пол Хьюз бўлади. У даъвогарлар жангида америкалик Эй Жей МакКини мағлубиятга учратган эди. Нурмагомедов - МакКи жанги 2025 йилнинг январь ойига мўлжалланмоқда. Бу маълумотни россиялик аралаш яккакураш устасининг вакили Шамиль Завуров ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойида 26 ёшли Усман Нурмагомедов беш раунд тўлиқ давом этган жангда ҳамюрти Александр Шаблийни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. 27 ёшли Пол Хьюз октябрь ойида Эй Жей МакКини ҳакамларнинг айри қарори билан таслим этиб, ўзининг кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритганди.