Кишинев томонидан Днестрбўйи (Молдавия ГРЕС) электр стансиясини зўрлик билан босиб олиниши Европада оғир оқибатларга ва беқарорликка олиб келади, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
"Бундай ссенарийда Россиянинг минтақадаги тинчликпарвар кучлари хавф остида қолади ва Днестрбўйи аҳолиси... том маънода гаровга олинади," - деди у чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда.
Захарованинг таъкидлашича, "оқибатда вазиятнинг кескинлашуви оғир оқибатларга, Европада яна бир беқарорлик ўчоғининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Санду мамлакатни шунга тайёрлаяпти."
Унинг сўзларига кўра, Молдова президенти Майя Санду "Днестрбўйи масаласини куч билан ҳал қилиш учун мамлакатдаги энергетика инқирозидан ҳам фойдаланмоқчи": "Улар газ етказиб беришни тўхтатиш масъулиятини сўзсиз Россияга юкламоқда. Днестрбўйида Молдавия ГРЕСини куч билан босиб олиш варианти кўриб чиқилмоқда."