Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан ўтказилган очилиш маросимида Ўш шаҳри вице-мэри Нурбек Кадиров, Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидовлар иштирок этди.
«Консуллик Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун очиқ», — дейилади хабарда.