Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ушбу иш ҳафтаси момақалдироқ ва ёмғирлар билан ўтсада, юқори ҳарорат сақланиб қолади

Ушбу иш ҳафтаси момақалдироқ ва ёмғирлар билан ўтсада, юқори ҳарорат сақланиб қолади

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёз фаслининг ўртаси учун 32-35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40 даражагача бўлган қулай ҳарорат кузатилади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача

35-39 даража атрофида, жанубда 42 даражагача бўлади. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 8-12 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

8-9 июлда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтимизда: бугун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража атрофида бўлади.

9-12 июль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

Киритилди: 12:57 08.07.2024. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!