Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Столтенберг: "Зеленский рус қотилларидан бункерларда яширинган"

Столтенберг: "Зеленский рус қотилларидан бункерларда яширинган"

Украина президенти Владимир Зеленский "Россия босқини бошланганидан кейин бункерларда яшириниб, россиялик қотиллардан қочиб қолган," деди НАТО собиқ бош котиби Енс Столтенберг Financial Times нашрига.

Унинг айтишича, НАТО Киевнинг қулаши мумкинлигини тахмин қилган, бироқ бу юз бермаган.

"Бу тангани ташлаш каби эди. Агар Киев қулаганда ва улар Зеленскийни қўлга киритганда, бунга улар жуда яқин эдилар, бутун уруш мутлақо бошқача кечган бўларди," - деди Столтенберг.

Унинг айтишича, Зеленский босқин бошланганидан сўнг "бункерларда яшириниб, россиялик қотиллардан қочиб юрган", шу сабабли НАТОнинг ўша пайтдаги бош котиби у билан икки кун давомида гаплаша олмаган. Столтенберг Украина президенти билан кенг кўламли уруш бошланганидан кейинги дастлабки суҳбатни "анча қийин" деб таърифлади. Столтенбергнинг хотирлашича, бу қисман Зеленскийни тез орада "қўлга оладилар ёки ўлдирадилар" деган хавотир эди.

Киритилди: Бугун 18:48. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!