Пентагонда Исроилга ёрдам масаласида келишмовчиликлар бор, деб ёзади The New York Times.
Нашрнинг эслатишича, шу ҳафта Қўшма Штатлар Яқин Шарққа «бир неча минг» қўшимча қўшин жўнатиш ва минтақадаги ҳаво кучини икки баравар оширишга қарор қилган.
Баъзи АҚШ расмийлари Исроил «АҚШ ҳарбий кемалари ва ўнлаб ҳужум самолётлари» Эроннинг ҳар қандай жавобини олдини олишини билиб, Ҳизбуллоҳга қарши тобора тажовузкор ҳаракатлар олиб бораётганидан хавотирда.