Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинадаги Илон оролига гипертовушли ракета учирди

Россия Украинадаги Илон оролига гипертовушли ракета учирди

Россия Украинадаги Илон оролига ядровий бомбардимончи самолётлардан гипертовушли ракеталарни учирди.

Хабар қилинишича, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Қора денгиздаги Илон оролидаги Украина ҳарбийлари позицияларига ҳужум қилган.

Ҳужум ўтган ҳафта пайшанба куни (26 сентябрь) содир бўлган ва Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари томонидан амалга оширилган.

Бомбардимончилар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радар станциялари деб ҳисобланган бир қатор нишонларга Х-22 «яширин» крейсер ракеталарини отган.

Украина армияси оролни 2022 йилда қайтариб олгандан сўнг унга замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўрнатган.

Ушбу тизимларда эрта огоҳлантирувчи радарлар ва зенит батареялари борлиги айтилмоқда.

2022 йил июнь ойида эълон қилинган сунъий йўлдош суратлари ҳам оролда Тор зенит-ракета комплекслари жойлаштирилганини кўрсатади.

Бундан ташқари, Украина армияси кейинчалик Одесса вилоятининг жанубий ҳудудларига етиб боришга қодир узоқ масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўрнатган.

Илон ороли Қора денгиздаги Украина қирғоғидан 22 миль узоқликда жойлашган ва стратегик аҳамиятга эга.

Киритилди: Бугун 18:36. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!