USAID раҳбари Саманта Пауэр шу ҳафта Исроил, Ғарбий Соҳил ва Иорданияга ташриф буюради.
Бу ҳақда CNN телекомпанияси манбаларга таяниб хабар тарқатди, деб ёзади «Репорт».
Маълумотларга кўра, Пауэр Фаластин миллий маъмурияти, Исроил, Иордания, шунингдек, халқаро гуманитар ташкилотлар вакиллари билан учрашади. Агентлик вакилининг CNN телеканалига айтишича, ташрифдан мақсад Ғазодаги тинч аҳоли учун гуманитар ва тижорий юклардан фойдаланиш имкониятини зудлик билан ошириш зарурлигини муҳокама қилишдир.