АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиёдаги фаолиятини тўхтатгач, унинг ўрнини бошқа давлатлар эгаллашга ҳаракат қилади. Хитой ва Россия бу бўшлиқни тўлдириш учун ўз стратегияларини кучайтириши мумкин.
🇨🇳 Хитой аллақачон минтақада таълим лойиҳаларига сармоя киритмоқда. У фуқаролик жамиятининг ўз манфаатларига мос бўлган сегментларини молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириши мумкин.
🇷🇺 Россия ҳам Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлашни истайди. Бунинг учун маданий ҳамкорлик, иқтисодий ёрдам ва сиёсий алоқаларни кенгайтириши кутилмоқда.
Бироқ, бу стратегиянинг муваффақияти кўп жиҳатдан Москванинг минтақа давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб, уларга жозибадор таклифлар бера олишига боғлиқ.
Гарчи Россия ва Хитой фаолиятини кенгайтиришга тайёр бўлсада, USAID бошқа халқаро ташкилотлар орасида ўзига хос мавқега эга эди ва унинг ўрнини босиш осон бўлмайди.
Айрим минтақа давлатлари USAID ижтимоий соҳанинг муҳим сегментларини молиялаштириб келгани сабабли энди бу масалани ўз буджетидан ҳал қилиш ёки янги ташқи молиявий манбалар топишга мажбур бўлади.
Марказий Осиё хавфсизлик бўйича эксперти Рустам Бурнашевнинг фикрича, USAID минтақада кўплаб лойиҳаларни молиялаштирган, аммо:
➡️ АҚШнинг бу ёрдами ҳар доим идеологик мақсадларга йўналтирилган эди.
➡️ Аҳолининг кўпчилиги USAIDнинг кетишини оддий хабар сифатида қабул қилди ва бу уларнинг ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмади.
➡️ USAID маблағларини олган, сиёсий ва ижтимоий жараёнларни тадқиқ қилган экспертлар ва ташкилотлар эса бу ҳолатдан хавотирда.
Бурнашевнинг фикрича, Россия ва Хитой бу борада фарқли ёндашувни танлайди:
«АҚШ агентлиги фаолиятини кучли идеологик юк билан олиб борган. Россия ва Хитой эса бундай йўл тутмайди. Қолаверса, уларнинг минтақа билан тарихий алоқалари аллақачон мустаҳкам бўлиб, ҳатто Россияга қарши санкциялар ҳам уларга жиддий таъсир кўрсатмади.»
Хитой ва Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатлари қандай?
Хитой сиёсатшуноси Чжен И минтақани катта иқтисодий, ресурс ва транзит салоҳиятига эга ҳудуд деб атайди. Унга кўра, Марказий Осиё ҳали ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаган.
Бунинг асосий сабаблари:
📌 Ташқи таҳдидлар ва ички ижтимоий-сиёсий муаммолар.
📌 Минтақа давлатларининг нотекис иқтисодий ва сиёсий ривожланиши.
🇷🇺 Россия Марказий Осиёни ўз таъсир ҳудуди деб ҳисоблайди ва бу ерда ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. У асосан қуйидаги соҳаларга эътибор қаратади:
✔️ Транспорт ва логистика тизимлари
✔️ Энергетика ва углеводород экспорти
✔️ Ҳарбий-техник ҳамкорлик
Россия машинасозлик саноати ва космик технологияларда ҳам етакчи ролни сақлаб қолмоқда. Масалан, Қозоғистон космик соҳасида Россия билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
🇨🇳 Хитой эса иқтисодий таъсирини янада кенгроқ йўналишларда ривожлантирмоқчи:
🔹 Марказий Осиё табиий ресурсларига эркин кириш.
🔹 Савдо ва инвестицияларни ошириш.
🔹 Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш.
🔹 Хитой маҳсулотларини Марказий Осиё бозорига кенгроқ ёйиш.
Хитой ва Россиянинг минтақадаги ролларини таҳлил қилар экан, Чжен И қуйидагича хулоса қилади:
«Россия Марказий Осиёда хавфсизлик кафолатчиси сифатида ҳаракат қилади, Хитой эса минтақада барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашга эътибор қаратади.»