Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Уруш ва санкциялар фонида Москва миллиардерлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди — Forbes

Уруш ва санкциялар фонида Москва миллиардерлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди — Forbes

Бир йил ичида Москвада бойлар сони 16 нафарга кўпайди, шундан 11 нафари рейтингда илк бор қайд этилган. 2025 йил 7 март ҳолатига кўра, шаҳарда жами 90 нафар миллиардер бор.

Forbes маълумотига кўра, дунё бўйлаб барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 3,3 трлн долларни ташкил этади. Энг бой москвалик — нефт магнати Вагит Алекперов (бойлиги 28,7 млрд доллар). Бу маблағнинг ярмидан кўпи унга «Лукойл» компаниясидаги улуши ҳисобига тўғри келади.

Миллиардерлар сони кескин ўсгани сабаб Москва ўтган йили у билан иккинчи ўринни бўлишган Ҳонгконгни ортда қолдирди. Бу гал Ҳонгконг 72 нафар миллиардер билан учинчи ўринга тушди. Рейтингнинг доимий етакчиси — Нью Йорк эса ўтган йил ичида яна 13 нафар миллиардерни қўшиб олди. Энди шаҳарда 123 нафар доллар миллиардери бор. Уларнинг умумий бойлиги 759 млрд долларни ташкил этади. Улар орасида энг бойи — Майкл Блумберг (бойлиги 105 млрд доллар).

Шу билан бирга, Россиядаги энг бой олигархларнинг умумий бойлиги мамлакат аҳолисининг банк тизимидаги барча жамғармаларидан ошиб кетди — 63,3 трлн рубл. 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, россияликлар банкларда бор-йўғи 57,5 трлн рубл сақламоқда.

Киритилди: 00:02 05.04.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!