Бу ҳақда Уругвай президенти Яманду Орси ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
“Биз ўртоқимиз Пепе Мухика вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламиз”, — дейилади нашрда.
Орсининг сўзларига кўра, Мухика нафақат президент, балки фаол, намуна ва етакчи ҳам бўлган. “Сизни жуда соғинамиз, азиз қария, бизга берган барча нарсангиз ва халқимизга бўлган улкан меҳрингиз учун раҳмат”, — дея қўшимча қилди у.
Январ ойида Мухика ўзига ташхис қўйилган қизилўнгач саратони бошқа аъзоларга ўтгани ва уни даволаш мумкин эмаслигини маълум қилган ва ватандошлари билан хайрлашган эди.