Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Урганчнинг ёш истеъдоди Ал-Хоразмий университетининг илк талабаси бўлди

Урганчнинг ёш истеъдоди Ал-Хоразмий университетининг илк талабаси бўлди

Урганч шаҳридаги 3-сонли мактаб ўқувчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шаҳзода Камолова мазкур университетга қабул қилинди.

Куни кеча Президентнинг Хоразмда Ал-Хоразмий университети ва ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича Қарори имзоланди.

Хоразмдаги ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги ёшлар билан учрашди.

Ушбу учрашувда сўзга чиққан, Урганч шаҳридаги 3-сонли мактаб ўқувчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шаҳзода Камолованинг мазкур университетга қабул қилинганлиги маълум қилинди.

У 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб тўлиқ грант асосида ушбу университетда ўқийди.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Хива шаҳридаги Президент мактабида Шаҳзода Камолова ва унинг онаси билан учрашди.

Мулоқот давомида вазир Шаҳзодага ҳамиша ўз устида ишлаши ва ҳаракатдан тўхтамаслигини ва келгуси ишларида доимо муваффақият ёр бўлишини тилади.

Киритилди: 10:15 02.05.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!