Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Урганч туманида қўлбола алкоголь ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган шахслар ушланди

Урганч туманида қўлбола алкоголь ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ИИБ, Божхона ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Ю., Ф.Ю ва бошқалар Урганч тумани, “Бахшилар” маҳалласи ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганликлари аниқланиб, ушбу яширин цехдан 1 050 литр спирт, 1 595 дона қўлбола алкоголли ичимликлар, 71 500 дона қалбаки “QR код” маркировка, 45 600 дона ҳимоя лентаси, 17 000 дона турли ёрлиқлар, 2 500 дона қалбаки акциз марка ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:16 30.07.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!