Озарбойжоннинг Мinval нашри сайтида Россиянинг Калининград шаҳри Кёнигсберг деб номланган мақолалар пайдо бўлди. Масалан, янгиликлардан бири "Россия Кёнигсбергда С-400 ва зарба берувчи тизимларни жойлаштирди" сарлавҳаси билан чоп этилди. Бошқа мақолаларда эса Оренбург шаҳри Ўринбор, Волга дарёси эса Итил деб аталган.
Мinval Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги томонидан Озарбойжоннинг Қорабоғдаги Ханкенди шаҳрида рассом Иван Айвазовский ҳайкалининг бузилиши ҳақида чиққан хабарига жавоб тариқасида шундай ёзди. ТАСС ўз хабарида совет давридаги топонимлар — Қорабоғ ўрнига Тоғли Қорабоғ ва Ханкенди ўрнига Степанакерт номларини ишлатган.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги норозилик билдириб, ТАСС'дан узр сўрашни талаб қилди. Вазирлик баёнотига кўра, давлат ахборот агентлиги томонидан “Степанакерт” номининг қўлланилиши мамлакат ҳудудий яхлитлигига нисбатан ҳурмацизлик ва ҳақорат сифатида қабул қилинади. Шунингдек, ТИВ ўз баёнотида, ўзаро жавоб чораси сифатида, Озарбойжон Россиядаги айрим топонимларни ўзининг тарихий номлари билан аташидан огоҳлантирди.
ТАСС ахборот агентлиги Озарбойжоннинг танқидига жавобан хабар матнига ўзгартишлар киритди.