Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Медведевга жавоб: Трамп Россия яқинига иккита атом сувости кемасини жойлаштиришни буюрди

A A A
Медведевга жавоб: Трамп Россия яқинига иккита атом сувости кемасини жойлаштиришни буюрди

Бу ҳақда АҚШ президентининг ўзи Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Россиянинг собиқ президенти, ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимида бўлган Дмитрий Медведевнинг ниҳоятда провокацион баёнотларига асосланиб, мен иккита атом сувости кемасини тегишли ҳудудларга жойлаштиришни буюрдим, бу аҳмоқона ва гиж-гижловчи баёнотлар шунчаки оддий сўз бўлмаслиги мумкин. Сўзлар катта аҳамиятга эга ва кўпинча кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Умид қиламанки, бу ҳолат шундайлардан бири эмас", — деб ёзди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Украинада урушни тўхтатиш бўйича Россияга ултиматумига жавобан Медведев АҚШга ядровий зарба берилиши эҳтимолига ишора қилган эди.

Киритилди: 22:55 01.08.2025. Ўқилди: 2495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!