Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мактабларда физика ва кимё фанлари қисқартирилиши юзасидан кенг муҳокама қилинаётган мунозараларга муносабат билдирди:
“Таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида ушбу фундаментал фанларни мактаб ўқувчиларига ўқитилишини бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини ва бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламан”.
Аввалоқ, Шерзодхон Қудратхўжа “мактаблардан физика ва кимё фанлари олиб ташланиши” ҳақидаги нотўғри талқинларга муносабат билдирди.
“Физика, кимё бошқа фанлар каби албатта керак”, – дея Журналистика университети ректори физика ва кимё фанларини бекор қилишни эмас, балки уларни ўқитишни замонавий ва қизиқарли қилишни таклиф қилганини айтди.