Бу ҳақда Die Welt хабар бермоқда.
Киевга ташрифидан сўнг Palantir бош директори Украина Қуролли Кучлари унинг компанияси технологияларидан уруш учун операцион тизим сифатида фойдаланаётганини маълум қилди.
"Буни тахминан уруш учун операцион тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин", — дейди Алекс Карп.
Унинг тушунтиришича, Украина жанг майдонини худди технологик компания ўз мижозларига хизмат кўрсатгандек бошқармоқда.
"Фақат бу ерда саволлар бошқача: Бир квадрат километрга қанча рус аскари ҳалок бўлмоқда? Нима учун ва қандай қилиб, қайси воситалар қўлланилди, нима иш берди-ю, нима йўқ? Ва бу маълумотлар ҳатто алоҳида бўлинмалар даражасигача таҳлил қилинади.
Украина дунёдаги энг муҳим ҳарбий мудофаа тизимларидан бирини яратди. Биз суҳбатлашган ҳар бир киши бу урушда ғалаба қозонишларига амин. Улар жуда оптимистик кайфиятда", — деди Карп Зеленский билан учрашувдан сўнг.
Шу билан бирга, Алекс Карпнинг Palantir компанияси Украинанинг шахсий маълумотларига кириш имконига эга эмаслигини таъкидлади.